Биз Ҳақимизда

Ассортимент

Биз озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор учун молларнинг кенг ассортиментини тақдим этамиз. Сиз бизда барча истаган нарсангизни топа оласиз.

Нарҳ-наво

Бизнинг электрон онлайн-савдо майдончамиз нарҳ-навосининг муносиблиги ва хизмат кўрсатишнинг юксак савияда эканлиги билан сизга ҳайратга солади.

Бепул етказиб бериш

Gomart.uz да харид қилар экансиз, сиз молларни қандай олиш ҳақида қайғуришингизга ҳожат қолмайди. Мижозларимизга етказиб беришнинг икки усулини тақдим этамиз: Ship to Home и Store Pickup.


Хавфсизлик

Агар маҳсулот сизга маъқул келмаса, бизда қайтариш тизими йўлга қўйилган. Сиз молларни қайтаришингиз ва тўланган маблағингизни янги харид учун сарфлашингиз мумкин.

Бизнинг электрон онлайн-савдо майдончамиз қулайлик яратиш ҳамда маҳсулотларни танлаш ва харид қилиш учун комфорт шароитларни таъминлашга эътиборни кучайтирган. Бизда озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор ва болалар учун моллар, пардоз-андоз ва бошқа буюмларнинг минглаган турлари тавсия этилади. Шунингдек, кун сайин бизнинг майдончамиз янги маҳсулот турлари билан тўлдирилмоқда.

Биз харидорлар учун ўз вақтидан унумли фойдаланиб, бор куч-қувватини асраб-авайлашнинг  янги имкониятларини яратиш ниятидамиз. Реал дўкондан ахтариб, сарсон бўлганингиздан кўра ҳар қандай молни каталогимиз ёрдамида атиги бир неча сонияда топишингиз мумкин. Кутилмаганда сизда оқошом учун режалар юзага келиб қолди: у учрашув ёки дўстлар билан зиёфат бўлсин, биз ўша тадбирингиз учун зарур маҳсулотларни тез етказиб беришни ўз зиммамизга оламиз. Бунинг билан сиз оғир пакетларни кўтаришдан ва кассаларда навбатларда туришдан халос бўласиз.

Мижозлар билан алоқа учун махсус call-марказ ташкил қилинган бўлиб, операторларимиз электрон онлайн-савдо майдончамиз фаолиятига доир ҳамма саволларингизга жавоб беришади. Харид қилинган моллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш хизмати томонидан тезкорликда уйингизга жўнатилади.

Биз доимо сизга кўмаклашганимиздан ва турмушингизни янада гўзаллашувига ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз!